Шифокор сафдошларимиз кўпайди

25.02.2020 11:02:53

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг аъзолари сафига эндиликда Қўқон шаҳар шифокорлари ҳам қўшилдилар. 

Фарғона вилояти  Қўқон шаҳридаги 2-сонли руҳий касалликлари шифохонасининг етакчи олий тоифадаги шифокорларига аъзолик билетлари  тантанали равишда топширилди. Зилола Султонова, Шахнозхон Абдураҳмонова, Муножат Мамажонова сингари  19 нафар  аъзо  иштирокида шифохонада бошланғич партия ташкилоти тузилиб, ташкилот раислигига Умидхўжа Қаюмов  бир овоздан сайланди.

Шаҳардаги 2-сонли сил касалликлари диспансерида ҳам янги БПТ ўз фаолиятини бошлади.
2019  йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган  Раиса Ширгазина партия аъзолигига қабул қилинди. Партиянинг янги фаоллари – Дилшода Тожибоева, Қаҳрамон Тўйчиев, Дилзодахон Алиева, Юлдузхон Шерматовалар  БПТ  раиси  Ижодбек Асқаров бошчилигида  партия мақсад ва вазифаларини адо этишга киришдилар. Ҳар хафтанинг душанбаси жамоада сиёсий ўқувлар куни этиб белгиланди.  

 

  Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат ” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+