Шифокорлардан навбатдаги хайрли иш

10.04.2020 08:04:44

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Манзура Салимова раҳбарлик қилаётган Фарғона вилояти "Она ва бола" скрининг маркази ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида бир кунлик иш ҳақиларини ихтиёрий равишда ўтказиб беришди.

Пандемия даврида шифокорлар бу каби саъй-ҳаракатлари билан халқимизнинг саломатлигини асраш, уларга моддий ва маънавий кўмаклашишга бел боғлаганлар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу фидойи шифокор томонидан аввал ҳам Қува туманидаги ўз сайлов округи ҳудудидаги йигирмага яқин хонадонларга ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун зарурий озиқ-овқат жамланмалари етказиб берилган.

- Биз шифокорларга бошқа касблар қатори синовли кунларда катта масъулият юкланди, - дейди вилоят Кенгаши депутати - Нафақат инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишга, балки соғлом турмуш тарзига, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларини таъминлашга бор эътибримизни қаратганмиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+