Шифокорларни ҳимоя қилиш даври келмадими?

20.07.2020 16:07:05

Ҳозирги ҳолатда бутун эътибор пандемия ва унинг олдини олиш чора-тадбирларига қаратилмоқда. Ўз навбатида касаллик билан курашаётган шифокорларга яратилган шарт-шароитлар ҳам шунга яраша бўлмоғи лозим.

Пойтахтимизнинг Яшнабод туман тиббиёт поликлиникасида олиб борилган ўрганишлар жараёнида депутатлар айнан шу каби ҳолатлар бўйича ўрганиш ишларини олиб борди. Аниқланишича, туман поликлиникасига бюджет маблағлари ҳисобидан 3,5 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу маблағлар шифокорлар учун зарур бўлган ҳимоя воситалари ва анжомлар, дезинфекция ишлари олиб борилиши учун йўналтирилмоқда. Тиббиёт муассасаси бош шифокори Муаттар Илясованинг таъкидлашича, мамлакатимизда карантин эълон қилинганидан буён ҳали бирор маротаба мазкур поликлиника беморлар учун ёпиб қўйилган эмас. Шунингдек, Яшнабод туман ҳокимияти тарафидан ТТБ ва СЭС ходимлари учун 2 та «Дамас» русумли автомашина ажратилган. Ушбу ҳудуддаги сall-сenter эса тун-у кун аҳолига хизмат кўрсатиш билан машғул. Дарвоқе, марказ ишонч телефон рақамлари кабелли алоқа узатиш симлари орқали доимий тарзда ойнаи жаҳонда кўрсатиб борилмоқда.

Бу биргина Яшнабод туманидаги ҳолатга баҳо бериш билан хулоса чиқариш ноўрин. Чунки, ишчи гуруҳ олиб борган ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар шошилинч тез тиббиёт ёрдам марказида ахвол яхши эмаслиги маълум бўлди. Аҳолидан келиб тушаётган чақирувларни ушбу муассаса ўз вақтида қамраб ололмаётганлиги кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Айни пайтда коронавирусга чалинган беморларни қабул қилаётган мазкур шифохонада аллақачонлар жой етишмаётганлиги муаммоси бартараф этилмасдан келинмоқда. Даъволовчи шифокор кадрлар етишмаслиги масаласи ҳам асосий турган муаммолардан эканлиги аниқланди. Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ўрганишлари натижасида аниқлаган ушбу масалаларни навбатдаги сессия муҳокамасига қўйиш учун ҳозирламоқда.

Маълумот учун: Бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир поликлиникага 10 донадан мобил телефонлар ажратилган бўлиб, ушбу алоқа воситалари уйда даволанаётган коронавирус беморлари билан осон боғланиш учун йўлга қўйилди. Шунингдек, улар ҳолидан патронаж хизмати орқали доимий хабар олиб турилибди. Бугунги кунда мана шу каби поликлиникаларда 8 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари ишламоқда.  Бундан ташқари хусусий клиникалар ҳам Covid19 ни даъволашга тайёрланмоқда.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+