Шофирконлик аёлларнинг сиёсий фаоллиги оширилди

04.11.2019 19:11:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан “Пашмон” МФЙда “Аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш – давр талаби” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, МФЙ аёллари ва фаоллари иштирок этишди.

Тадбирдан асосий мақсад аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ролини ошириш, сайлов жараёнларида уларнинг фаоллигини таъминлаш, қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар моҳияти билан таништиришдан иборат бўлди.

Сўзга чиққан Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова жорий йилда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига аёлларнинг эътиборини қаратди. Айниқса, уларнинг ваколатлари, давлат органларидаги фаолиятлари, тенг ҳуқуқ ва имкониятлари кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларининг фаоллигини оширди.

Давра суҳбати давомида партия туман Кенгаши раиси томонидан эса яқин кунларда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлик сайловларида аёллар сиёсий фаоллигини ошириб, дунёқарашини кенгайтириб бориши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, овоз бериш тартиби ва жараёнлари хусусида ҳам тушунчалар берилди.

- Партия томонидан ўтказилган давра суҳбати ўзининг сиёсий маълумотларга бойлиги билан аҳамиятли бўлди. Маҳалла аёллари ҳуқуқ ва эркинликларини билиш баробарида, қатор қонун ва кодекслар моҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан танишди. Асосийси, сайловда ҳар бир фуқаронинг фаол иштирок этиши лозимлиги тўғрисидаги фикрлар уларнинг фуқаролик позицияларини шакллантирди, - дейди “Пашмон” МФЙ мутахассиси Гулнора Ширинова.

Тадбир сўнгида аёлларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди, билдирилган таклифлари алоҳида эътиборга олинди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати             

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+