Шоир асарларидаги ғоялар таҳлил этилди

10.02.2020 19:02:28

Ғазал мулкининг султони, буюк истеъдод эгаси Мир Алишер Навоийнинг адабиёт майдонидаги меҳнатлари ҳар томонлама мақтовга лойиқдир. Унинг бой маънавий мероси бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар калбига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмокда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қонликўл туман Кенгаши ходимлари ва тумандаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари ташаббуси билан «Навоий қалбимизда мангу яшайди!» деб номланган тадбир ташкил қилинди.

Кечада сўз олганлар улуғ мутафаккирнинг ижодий мероси ёш авлод таълим-тарбиясида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, шоир асарларида илгари сурилган ғоя ва мақсадларни чуқур таҳлил этишди.

Мактаб ўқувчилари Алишер Навоий ҳазратларининг ижодидан парчалар ўқиб бериш орқали мустаҳкам билимга эга эканликларини намойиш қила олдилар.

Тадбир якунида ушбу адабий кечани ташкил қилишда фаоллик кўрсатган ўқитувчиларга партиянинг Қонликўл тумани Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Заўреш ЮСУПОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қонликўл туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+