Шўманойда ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил қилинди

06.03.2020 20:03:16

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўманой туман кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Муҳтарам Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирнасида ёшлар орасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови ўтказилди.  

Мақсад эса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва интеллектуал салоҳиятини янада такомиллаштириш, улар орасида ўзаро аҳиллик, дўстлик ва соғлом рақобат тушинчаларини сингдиришдан иборатдбир.

Кўрик-танловда иштирокчилар томонидан Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғулари,маҳалла ва оиладаги қадриятларни ардоқлаш каби инсонийлик фазилатлар кенг ёритиб беритилди.

Танлов якунида актёрлик маҳоратини кўрсата олган истеъдодли ёшларга ва танловнинг кўтаринки рухда ўтишига ҳисса қўшган туманнинг маданият бўлими ҳолимларига Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўманой тумани кенгаши томонидан тайёрлаган совғалар топширилди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+