Шовотлик адолатли қайноналар рағбатлантирилди

23.12.2020 16:12:01

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан оилалар кўрки, қўрғони, адолат тарозисини тенг тутувчи қайноналарга  партиямиз томонидан “Адолатли қайнона” сифатида ҳурмат кўрсатилмоқда. Бунинг исботи сифатида, бир неча йилдан буён  мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинаётган, мунис  онахонлар, опа-сингилларимиз томонидан  эътироф этиб келинаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танловини мисол қилишимиз мумкин.

Айни янги йил арафасида  партия  Сиёсий Кенгашнинг топшириғига асосан, шаҳар ва туманларда оилалар тинчлигини кўз қарачиғидай асраётган йилнинг энг намунали адолатли қайноналари рағбатлантирилмоқда.

Куни кеча шовотлик бир гуруҳ адолатли қайноналар партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Уларнинг ҳаётий ҳамда фаолиятидаги тажрибалари намуна сифатида ўртоқлашилди.

Воҳамизда адолатли қайноналарни рағбатлантириш  давом этмоқда.

                                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,                                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                            Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+