Сифатсиз дори воситаларига қаршимиз

26.11.2020 14:11:41

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида дорихоналарда нарх-навонинг асоссиз равишда ўсиши ва сифатсиз дори воситаларининг сотилишига қарши курашиш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, андижонлик “адолатчилар” бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда.

Маҳаллий кенгаш депутатлари ўз ҳудудларидаги дорихоналарда айни шу мақсадда жамотчилик назоратини олиб борди. Пандемия сабаб айрим ҳолларда нарх-наво борасида  фуқароларнинг норозилиги юзага келганидан кўз юмиш қийин.  Бунинг олдини олишда сотувчиларнинг масъулиятини ошириш зарур. Айниқса, аҳоли энг кўп фойдланадиган дориларнинг нархини бир ҳилда бўлишлиги кўрсатиб ўтилди.

Иброҳимжон МИТИЛЛАЕВ, халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати:

-Амалдаги йилда бу масала янада долзарб аҳамият касб этди. Инсон ўз саломатлиги учун ҳар нарсага тайёр туради. Бироқ бу дориларни исталган баҳода сотиш мумкин дегани эмас. Тўғри, тадбиркор доим фойда учун курашади. Андижон шаҳридаги 30 дан ортиқ дорихоналарда бўлиб, уларнинг фаолиятини ўрганиш баробарида сотувчиларга тушунча бердик. Мақсад- халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш.

Биз сифатсиз дори воситаларининг сотилишига қаршимиз. Сиз ҳам бу ташаббусга қўшилиш билан ўз саломатлигингизни асранг.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+