Симёғочлар 47 йил деганда алмаштирилди

11.09.2019 17:09:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари ўз самарасини бермоқда.

Партиянинг туман Кенгаши раиси А.Сайдалиев, депутатлардан Д.Бахтиёров, З.Хакимов, ижрочи котиби Б.Масаитов ва маҳалла раиси Дилшод Юлдашевлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда фуқаролар хонадонида бўлиб, муаммолар, ечимини кутаётган масалаларни ижобий ечимини топишда фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, бу борада партиянинг Бўстонлиқ туман Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи тумандаги “Қорамозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар олиб бориб, уларнинг мурожаатларини ўрганишди.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Жумладан, маҳалланинг Чах-чам, Учбов, Ғижол қишлоқларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг маҳаллалар ичида жойлашган симёғочлар 47 йил олдин ўрнатилгани,  симёғочларни янгисига алиштириб бериш юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Депутат Д.Бахтиёров томонидан туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди. Сўров ижросини таъминлаш учун амалий ҳаракатлар олиб борилиб, депутатлик сўрови асосида “Қорамозор” маҳалласининг Чах-чам, Учбов, Ғижол қишлоқлари атрофидаги кўчаларга жами 9 та чироқлар  ўрнатилди.

Одамлар муаммосини ўрганиш, уларга ечим топиш, халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад. Зотан, ҳар бир мурожаат ўзаро мулоқотга, мулоқот эса қизғин муҳокамага йўл очади. Бу билан жамиятимизда адолат барқарорлиги таъминланади, адолат бор жойда эса шикоятга ўрин қолмайди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+