Синовли кунларда депутат халқ билан бирга

31.03.2020 08:03:08

Чегара билмай кириб келаётган коронавирус балоси билан халқимиз ҳамжиҳатликда, бирлашиб курашмоқда. Ушбу вазиятда асосан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар кўп азият чекиши мумкин. Шундай пайтда ёрдам қўлини чўзишни инсонийликнинг бир  кўриниши деб билган «Адолат» СДП депутатлари жойларда хайрли ишларини бошлаб юборган.

Жумладан, Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати Ф.Палванова хайрли ишларини давом этган ҳолда Чимбой тумандаги «Бердақ» МФЙ ҳудудидаги 20та кам таъминланган оила хонадонларига ёрдам қўлини чўзди.

Депутат ушбу оила аъзоларига бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳимоя ниқобларини тарқатиб шу қатори уларга коронавирус пандемиясининг олдини олишда ва бундай вазиятда ваҳима кўтармаслик, вирусдан сақланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш ва уйда ўтириб жамиятимиз саломатлиги учун ҳисса қўшишга чақирди.

Мана шундай синовли кунларда депутатлар халқ билан бирга бўлиши кераклигини депутатларимиз амалда исботламоқда.

 

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+