Сирдарёликлар сўлим Хонободда дам олмоқда

23.05.2020 15:05:17

Сардобада юз берган офатдан жабр кўрган аҳоли ёнига биринчилардан бўлиб ёрдамга шошилган  андижонликлар Мирзаобод туманида амалга оширилаётган курилиш ва таъмирлаш ишларига ёрдам бериш баробарида 190 нафар сирдарёликларни Андижонга таклиф қилдилар. Айни дамда маънавий ва тиббий кўмакка муҳтож ёш болали аёллар, онахонлар сўлим Хонобод сиҳатгохида дам олиб, ўз  соғликларини тикламоқда.

Дилфуза Эргашева, Мирзаобод тумани, Навбаҳор маҳалласи, Алишер Навоий кўчасида яшовчи фуқаро:

- Андижонликларга рахмат. Эшитганимдек меҳмондўст, оқибатли халқ эканликларига гувоҳ бўлдим.  Бу ерга икки нафар ёш фарзандим билан келдим, очиқ чеҳра, ширин сўз билан кутиб олишди, шароитлар жудаям яхши. Хонободнинг табиатига ҳам гап йўқ.

Муборак Рамазон кунларида меҳмондўст андижонликлар кўрсатаётган эътибордан дам олувчилар хурсанд.

                     Хулкарой МЎМИНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хонобод шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+