Сиёсий куч коррупцияни қўпоришга қодир

17.12.2019 18:12:28

Ўзбекистон “Адолат” СДП Яккабоғ туман Кенгаши томонидан туман марказидаги  томошагоҳда “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида “Адолат сайли” акцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Илҳом Хидиров, партиянинг туман Кенгаши раиси Бойназар Доверов, партия фаоли Жамила Тўймаева ва бошқалар Сайловолди дастурда сиёсий куч коррупцияни илдизи билан йўқотиш ташаббусини илгари сураётганлигини таъкидлашди.

Шунингдек, акцияда партия фаоллари фаолиятда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиб, оқибатларини ўрганиб, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этажакларини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Тадбир таниқли санъаткорларнинг чиқишлари билан кечгача давом этди.                                     

 Муҳриддин КАМОЛОВ,

                                                                         Қашқадарё вилояти

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+