Сиёсий кучнинг асосий сифати нимада?

27.09.2019 15:09:02

Маълумки, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан шу йилнинг 22 декабрида парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар ўтказилиши эълон қилинди. Мазкур муҳим сиёсий тадбирга Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан ҳам катта ҳозирлик кўрилмоқда.

Ушбу сайлов ҳар бир сиёсий партия олдига жуда катта масъулият юклайди. Жумладан, сиёсий партиянинг сайловда муваффақиятли иштирок этиши кўп жиҳатдан сайловолди кампаниясини самарали ташкил этиш билан боғлиқ. Бунда сайловолди ташвиқоти ниҳоятда муҳим жараён ҳисобланади. Депутатликка номзодларнинг шахси, билими ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён этиш, илгари сурилаётган дастурларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништириш, шунингдек, сайловчиларнинг сиёсий куч учун овоз беришга даъват этиш катта масъулият талаб этади. 

Партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ушбу масалалар юзасидан ўзининг фаолиятини очиқлик, ошкоралик ва қонунийлик асосида олиб бормоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республтикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ҳозирда ҳудудий партия ташкилотлари томонидан жойларда сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларда тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишда кўпроқ интерактив ва сиёсий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди.

Сайловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон “Адолат СДП Сурхондарё  вилоят Кенгашининг сайловолди штаби тузилди. 

Ҳудудий шаҳар ва туманлар Кенгашларида ваколатли вакил ҳамда кузатувчилар рўйхати шакллантирилиб, сиёсий ўқувлар ва семинар-тренинглар олиб бориляпти.

Президентимизнинг “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади” деган таъкидларига жавобан тинимсиз ҳаракат қилсак,  сиёсий куч сифатида  сайловларда юқори ўринларда ўзимизни  намоён қила оламиз. 

Бу йилги сайловлар аввалгиларидан фарқ қилади. Сабаби сайловлар мустақил Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар чуқурлашган, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллиги ошган бир шароитда ўтказилмоқда. Шунингдек, янги Ўзбекистон Республикаси Сайлов тўғрисидаги кодекснинг қабул қилиниши ҳам бу йилги сайловларнинг демократик тамойиллар асосида ўтишига хизмат қилиши билан  аҳамиятлидир.

Сайловларнинг фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин билдириши кафолатларини, ҳар бир инсоннинг давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган самарали норматив-ҳуқуқий базаси шакллантирилгани сайлов демократия кўзгуси эканлигидан далолатдир.

Ўйлаймизки, ҳар бир партия аъзоси синовли жараёнга дахлдорлик ҳисси билан кириб бормоқда. Шу кунга қадар амалга оширилган ҳаракатлар самараси, изланишлар, янгиликларни жорий этиш сайловлар натижасида билинади. Зеро, барчамиз биргаликда жипслашиб, аҳил жамоа бўлиб ишласак, сайловда муваффақият биз томонда бўлади.

Маъмура ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+