Сиёсий майдонда рақобатбардош бўлиш учун...

26.10.2020 14:10:55

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида асосий эътибор сиёсий майдонда партия вилоят Кенгашининг рақобатбардош эканлигини кўрсатишга қаратилди. Боиси вилоятда фаолият олиб бораётган бошқа сиёсий партия ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлардан фарқли равишда партиянинг ўз сўзи ва нуфузи бўлишини амалий равишда исботлаш зарурати юзага келди. Матбуот анжуманида вилоятда фаолият юритаётган Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси, ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда ОАКнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари иштирок этди. Дастлаб партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан 2020 йилнинг 9 ой давомида бошқа сиёсий партиялардан фарқли равишда йўлга қўйилган лойиҳалари ва уларнинг амалдаги ифодаси аниқ рақамлар мисолида  иштирокчиларга тақдим этилди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ва туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар, йўл харитасида белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан тадбирлар бўйича жами 153 та тадбирлар ўтказилган.  

“Муммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 9 ой давомида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 71 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1293 та хонадон ва 35 та хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 111 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 42 та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. Натижада, 31та масала ўз ижобий ечимини топди. 6 дан ортиқ мурожаатлар мутасадди органларни жалб этиш орқали жойида ҳал этилди. 7 га яқин мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Вақтинча ишламайдиган ва ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 9 ой давомида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 15 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 6 нафарини ёшлар, 9 нафарини аёллар ташкил этади.

Партиянинг “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантиришга оид лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Боёвут туман кўп тармоқли Марказий поликлиника ҳамда оилавий поликлиникаларда “Ақлли тиббиёт” технологияси ечими асосида мижозлар тўғрисидаги биотиббий маълумотларнинг ягона платформасини яратиш, тиббий карталарнинг тармоқли тизимини жорий қилиш орқали масофавий диагностика, тиббий интернет ва мобил иловалар асосида инсон саломатлигини масофадан мониторинг қилиш,  виртуал тиббий кўрикдан ўтказиш, виртуал шифохона хизмати, электрон рецептлар, телеметрия ва симсиз алоқадан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдамни уйда олиш имкониятини яратилганлиги бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Партиянинг “Сифатли дорилар – соғлом ҳаёт гарови”  лойиҳаси доирасида аҳолини хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан таъминлашга эришиш бўйича карантин мобайнида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва партия вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда худуддаги мавжуд 21та дорихоналарнинг фаолиятида ўрганишлар олиб борилди ва дори-дармон нархларининг сунъий ошиб кетмаслиги учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 

Шу билан бирга, “Энг тоза кўча”, “Энг тоза хонадон”, “Энг обод маҳалла” номинациялари бўйича акциялар барча туман ва шаҳарларда ўтказилиб 13 та тоза кўча, 15 тоза хонадон ҳамда 8 та “Энг обод маҳалла” номинациялари бўйича ғолиб аниқланиб фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП медиа-режасининг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини кенг тарғиб қилиш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича “Эҳтиёжманд аҳоли – депутат – тадбиркор” тизими орқали 123 қийналган оилаларга кўмак берилгани ҳақида амалий кўринишдаги маълумотлар тақдим этилди.

Шундан сўнг ҳудудий партия ташкилотининг келгусидаги фаолият режаси ва лойиҳаларининг амалдаги ижроси бўйича ҳам ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Матбуот анжумани якунида ўзаро ҳамкорлик масаласида медиа-режа лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун имзоланди. Зеро сиёсий майдонда рақобатбардош бўлишда ОАВ билан самарали ишлашнинг ўрни беқиёс.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+