Сиёсий ўқув кун тартибида – ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш масаласи

22.04.2020 18:04:41

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши фаоллари навбатдаги вебинар шаклидаги тадбирни ўтказдилар. Шаҳар ва туман партия кенгашлари етакчилари, депутатлар иштирок этган сиёсий ўқувда “Аҳолига қарашли томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш ва карантин даврида тадбиркорликни ривожлантириш”га оид масалалар муҳокама қилинди.

Сиёсий ўқувни “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев очди ва олиб борди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қатор видеоселектор йиғилишларида аҳолининг томорқа майдонларидан фойдаланишни янги, янада юқори босқичга кўтариш юзасидан қўйилган вазифаларга батафсил тўхталди. Жойларда бу ишни йўлга қўйишда сафдошларимиз намуна кўрсатаётганликлари таъкидланди. Айни пайтда вилоят бўйича 18 898 гектар ер томорқачилар ихтиёрида эканини ҳисобга олсак, уларда мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқатлар мўл-кўллигини таъминлаш учун нақадар катта имкониятлар борлиги аён бўлади. Лекин бунинг учун ҳар бир томорқа ва деҳқон хўжалиги эгаси ўз зиммасидаги масъулиятни теран ҳис этиши зарур. Партиямиз фаоллари шу йўналишда ибратли фаолият олиб бораётганликлари диққатга сазовордир.

Масалан, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари Мусохон Аппаков бир қатор туманларда мазкур масала бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди ва натижалар ҳақида тегишли туман ҳокимликларига маълумот киритди.  Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши депутати Гулчеҳра Усмонова ўз сайлов огруги ҳудудида аҳолига қарашли томорқа майдонларида шу кунларда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

Партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Абдужаббор Нишонов, “Адолат” СДП Норин, Уйчи, Учқўрғон туман кенгашларининг раислари Носиржон Ҳасанов, Олимжон Мирзабоев, Рустамжон Хўжамбердиев, ижрочи котиб Беҳзод Сиддиқов ва бошқалар ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни қайд этиш билан бирга бартараф этилиши зарур бўлган нуқсон ва камчиликларга ҳам эътибор қаратдилар. Сиёсий ўқув қатнашчилари ижтимоий тармоқларда мазкур масала бўйича тушунтириш ишларини кенг кўламда давом эттиришга ҳамда апрель ойи якунларига кўра мавзуга яна қайтишга келишиб олдилар.

                                                                  Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+