Сиёсий ўқувлар дунёқарашни шакллантиради

08.10.2020 14:10:14

Бугунги кунда партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан  “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида вилоятнинг барча туманларидаги маҳаллаларда кўнгилли лекторлар шакллантирилиб, сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ўтказиб келинмоқда.
Партия ходимлари ва кўнгилли маърузачилар  иштирокида  вилоят ҳудудларидати маҳаллаларда бўлиб ўтган сиёсий-ўқувларда  маҳаллалардан  тингловчилар  фаол иштирок этишди.
Жумладан,  мазкур ҳафтада вилоятдаги  8 та маҳаллада ўтказилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларда 80 нафар тингловчи жалб қилиниб, кўнгилли лекторларимиз томонидан сиёсий-ҳуқуқий  билимлари оширилди.
Хусусан,  Шеробод  туманидаги “Бойқишлоқ” маҳалласида ташкил этилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувда Президентимизнинг фармон ва қарорлари, қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти, дунё сиёсий саҳнасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маърузачилар атрофлича тушунчалар берди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.


Назира Абдушукурова, меҳнат фахрийси:

-“Адолат” партияси вакиллари томонидан маҳалламизда яшовчи фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қилинаётган тарғибот ишларидан мамнунмиз. Албатта, бугунги тезкор замонда воқеликлардан ўз вақтида хабардор бўлиш юрт эртасига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчидир. Биз кексаларга ёшларга ўхшаб интернет тармоқларидан маълумотлар олиш ўзига хос қийинчиликлар туғдиради, буни англаган “адолатчилар” янги қонунлар асосида аҳолига яратилаётган қулайликлар ҳақида ўзига хос тарздаги ёндашувлар билан батафсил маълумотлар бермоқдалар.
Шуни айтиш жоизки, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий тафаккурга эга бўлиши, демократик ўзгаришларни, ислоҳотларни қалбан ҳис қилиши ва унда бевосита иштирок этиши, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини кундан-кунга ошириб бориши уларнинг кундалик амалларига айланиши билан изоҳланади. Айнан ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг умумий тамойили ҳам қонунларга қатъий риоя этиш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишини таъминлаш жараёнларида намоён бўлади.

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+