Сиёсий ўқувлар кун тартибида – муҳим масалалар

19.02.2020 14:02:57

Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни сиёсий куч атрофида бирлаштириш, шу орқали ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш партия ташкилотлари олдидаги долзарб вазифалардан бири саналади.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП вакиллари ҳамда депутатлари томонидан сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида ташкил этилаётган тадбирларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Партия вакиллари, депутатлар ва маърузачилар иштирокида ўтказилаётган сиёсий ўқувларда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этиляпти.

Хусусан,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқувлар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур лойиҳанинг амалий ижроси Сурхондарё вилоятининг  шаҳар, туман Кенгашларида ҳам тезкорлик билан йўлга қўйилиб, ҳафтанинг ҳар сешанба кунида ташкил этилмоқда. 
Термиз шаҳрида “Байналмилал”, Термиз туманида “Халқобод”,  Бойсун туманида “Мустақиллик” МФЙ, Узун тумани “Обизаранг” МФЙ, Қумқўрғон туман “Боғаро” МФЙ  маҳаллаларида ҳамда  касб-ҳунар коллежларида сиёсий ўқувлар туман Кенгашлари раислари ҳамда депутатлар бошчилигида ўтказилди.

Акром Раҳмонов, “Байналминал”МФЙ раиси::

— Дунёда ғоявий таҳдид ва ахборот хуружлари кучайиб, одамлар онги ҳамда қалбини эгаллаш йўлидаги кураш тобора кескинлашиб бораётган бугунги кунда аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб боришни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Шу жиҳатдан сиёсий ўқувлар таъсирчанлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Партия ташкилоти томонидан олиб борилаётган сиёсий ўқув машғулотлари қизиқарли ҳамда жонли ўтяпти. Тингловчиларимиз мавзу муҳокамасида фаол қатнашишяпти.  Машғулотлар юқори савияда ва қизиқарли ўтиши учун расмий маърузалардан  фарқли  мавзу муҳокамаси ва таклифларга кенг ўрин берилмоқда. Ўз навбатида ҳар бир қатнашчи тадбирларда фаол иштирок этишга интиляпти. Албатта, бу жараёнда қатнашчиларда фаоллик ва фикр билдириш кўникмаси шаклланади,  мавзуни чуқурроқ ўзлаштириш имкони кенгаяди.

Маҳаллаларда ўтказилган фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган сиёсий ўқувлар аҳолининг маънавий дунёқараши, сиёсий ҳаётдаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади, албатта.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+