“Сиёсий саводхонлик соати”

21.11.2019 14:11:21

Самарқанд вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида “Сайлов демократик жамият пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши ходимлари, вилоят сайлов комиссияси ҳудудий тренерлари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сайлов қонунчилигида бўлган ўзгаришлар, сиёсий партиялар томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, уларнинг сайловолди дастурида кўтариб чиқилаётган таклифлар йиғилиш иштирокчилари эътиборида бўлди.

Йиғилиш иштирокчилари сиёсий партиялар вакилларига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Партия вакиллари берилган саволларга батафсил жавоблар бериб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жойларда ва соҳаларда учраётган мавжуд муаммолар ҳақида сўз юритди. Сиёсий партия вакиллари бу борада ўз фикр-мулоҳазалари ва сайловолди платформасидан келиб чиққан ҳолда позицияларини билдиришди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+