Сиёсий жараёнларга – мустаҳкам сиёсий билим билан!

07.09.2019 14:09:07

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари ва шаҳар, туман Кенгашлари раислари учун «Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси» мавзусида ташкил этилган семинар-тренингнинг иккинчи куни ҳам иштирокчилар фаоллиги ва қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев, туманлараро ижрочи котиб А.Ажиев ва партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Қудияровлар тренерлигида “Халқаро тузилмалар ва хорижий давлатлар вакилларининг Ўзбекистонда ўтказилган сайловлардаги иштироки” “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш” “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” каби қатор мавзулардаги дарслар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тренерлар томонидан дарсларнинг замонавий техник воситалар ёрдамида ва амалий машғулотлар тарзида ўтказилиши олинган билимларнинг мустаҳкамланишига асос бўлмоқда.

Семинар-тренингда янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунлар ва методик қўлланмалардан фойдаланилмоқда. Семинар-тренинг ўз ишида  давом этади.

 

А.ПАХРАТДИНОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+