Сиз уйда қолиб ўқинг, биз сизни тақдирлаймиз!

11.04.2020 22:04:57

 

Фарғона вилоятидаги Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субхонали Нишоновдан янги лойиҳа. Депутат карантин даврида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Сиз уйда қолиб ўқинг, биз сизни тақдирлаймиз” лойиҳаси доираси “Ифодали ўқиш” онлайн-танловини эълон қилди.

Эндиликда мактаб ўқувчилари видеоёзувни телеграмдаги @hazrat_ali20 манзилига жўнатишлари ва танлов иштирокчисига айланишлари мумкин. Энг ифодали шеър ўқиган иштирокчининг видеоси мутахассислар томонидан ўрганилади ҳамда телеграм каналда тўплаган овози инобатга олинади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танлов 17 апрель кунига қадар давом этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+