Сизнинг кўчангиз ободми?

16.12.2020 10:12:20

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида Избоскан туманида “Сизнинг кўчангиз ободми?” шиори остида акция ўтказилди. Партиядошларимиз томонидан “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйлар олдида бошланган тозалик тадбири қўшни маҳаллаларга  ҳам ёйилди.

Тадбир доирасида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда кўча ва гузарлар маиший чиқиндилардан тозаланди. Сув йўллари қайта кўз очди.

Дилфуза АҲМЕДОВА, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:

-11 та кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг хонадонларига кўнгилли волонтёрларнинг ташрифи барчани ҳашарга бошлади. Тозалик-инсон саломатлигининг асоси эканлиги радиокарнайлар орқали тушунтирилди, буклетлар тарқатилди. Натижада жамоатчилик бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлаб сафимизга қўшилди.

Акция давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

 Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+