Сизнинг мактабингизда ҳолат қандай?

21.12.2020 09:12:43

 

Совуқ кунлар бошланиб, ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига қай даражада тайёргарлик кўрилгани устидан жамоатчилик назорати янада кучайтирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адҳамжонова айни шу мақсадда Андижон туманидаги таълим ва тиббиёт муассасаларига кириб борди. Ҳар бир мактаб директорига берилган биринчи савол: сизнинг мактабингизда ҳолат қандай?  

36-IDUMI Куйганёр шаҳарчасида жойлашган. Иситиш тизими соз ҳолатда, ёқилғи заҳираси яратилган. Мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчилар учун озиқ-овқат заҳираси яратилган. Шунга мос равишда дарслар бугунги кун талаблари даражасида ўтилмоқда. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам эрталабдан илм масканига ошиқади.

М.Адҳамжонова ўқитувчилар билан суҳбатда тизимдаги ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари томонидан келажак авлоднинг таълим-тарбиясига энг долзарб вазифа сифатида қаралаётганини таъкидлади. Ўз навбатида уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Депутат тумандаги Бўтақора ва Харабек қишлоқларидаги мактабларда ҳам бўлиб, уларнинг бугунги холати билан танишди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+