Соғлом оиладан ҳар қандай касаллик чекинади

21.08.2020 16:08:59

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари тождор душман номи билан дунё аҳлини ташвишга солаётган пандемиянинг олдини олишда соғлом оилага алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Айни шу мақсадда маҳаллаларда “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида тарғибот акцияси ўтказилди.

Тумандаги Пиллакор кўчасида ўтказилган тадбирда фуқароларга  биринчи навбатда касалликдан сақланиш ўз қўлида эканлиги тушунтирилди.  “Адолатчилар” ва тиббиёт ходимларининг хонадонларга кириб бориши пиллакорликларни соғлом турмуш тарзига чақирди. Айниқса,  коронавирусга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг фаоллиги катта аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбир доирасида соғлом оиладан ҳар қандай касаллик чекиниши ва шахсий гигиена талаблари хақида сўз юритилди. Оила шифокори фаолиятини жонлантириш, патронаж ҳамширалар фаолияти юзасидан тавсиялар берилди.

        Йигитали БЕКБОЕВ,

 халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+