Соғлом яшашни истасангиз, сафимизга қўшилинг

02.12.2020 10:12:58

 

Бош Қонунимизда ҳар бир фуқаро бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида модда билан қайд этилган. Бу республикамизда аҳоли саломатлиги масаласига давлат сиёсати даражасида қаралишини ўзида ифодалайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши фаоллари бу борада ташаббус билан чиқиб, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга долзарб вазифа сифатида қарамоқда.

Партиядошларимиз томонидан Конституциямиз қабул қилинган кун олдидан Избоскан туманида ўтказилган “Соғлом ҳаёт йўлида яна бир қадам” акцияси жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Партия фаоллари ва тиббиёт ходимлари фуқаролар билан соғлом яшаш сирлари ва тиббий маданият хусусида суҳбатлашди. Оналар учун ташкил этилган давра суҳбати соғлом авлодни дунёга келтиришда соғлом онанинг ролига қаратилди.

Тадбир доирасида 29-қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан тиббий кўрик  ташкил этилди. 22 нафар фуқарога даволаниш, 35 нафар оила остонасидаги ўсмир қизларга оналикка тайёргарлик юзасидан тавсиялар берилди.

Хонадонларга кириб борган тадбир қатнашчилари томонидан тиббий маданиятни тарғиб этувчи буклетлар тарқатилди. Соғлом ҳаёт кечириш истагидагилар сафимизга қўшилди. Соғлом бўлишни истасангиз, сиз ҳам сафимизга қўшилинг.

 

                            Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

кенгаши раиси ўринбосари    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+