Соҳадаги ислоҳотлар самараси

24.02.2021 20:02:08

2017 йил “Ўзбекистон Репсубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг фармони имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу фармони имзоланиши мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир соҳада изчил ўсишлар, ўзгаришлар, ривожланишлар сари ундади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими соҳасида ҳам бу ислоҳотлар ўзининг сезиларли самарасини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12 - июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” ги ПҚ - 3785 – сонли қарорининг имзоланиши эса фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасидаги ўзгартиришлар киритилишига яққол мисол бўла олади. Ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ўтган давр мобайнида туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби муҳим воқеа ва фактларни қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ва тизимли иш олиб бориш, шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати,  аҳолига ҳар томонлама сифатли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича самарали механизмлар яратилишига тўсқинлик қилаётган қатор мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишдан иборат.

Айниқса ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолган андозалари асоссиз молиявий харажатларга, фуқароларнинг кўп вақт кутиб қолиши ҳамда навбатлар юзага келишига, ФҲДЁ органлари ва ички ишлар, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги идоралараро электрон ҳамкорликнинг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини жойларга чиқиб кўрсатишнинг кенг ва тизимли амалиёти йўқлиги, олис ва бориш қийин бўлган туманлардан ФҲДЁ органларига бориш учун транспорт ҳаражатларининг юқорилиги, аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданияти даражасининг етарли эмаслиги туғилган болаларнинг туғилиш ҳолатининг тегишли қайд этилмасдан қолиши хавфини юзага келтираётган эди. Бунинг натижасида  муаммоли вазиятларда яъни чекка ҳудудлардаги уй шароитида тиббий кўрик ёрдамисиз туғилган ёки МДҲ давлатларида туғилган лекин туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилмаган болаларнинг гувоҳномаси йўқлиги қисман уларнинг имкониятларини чеклашлари ҳолатлари учраётган эди. Лекин бу ўтган 5 йил вақт ичида сайёр қабуллар ташкил этилгани натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Юқоридагиларга асосан ФҲДЁ бўлими томонидан  “Туғилганликни қайд этилиши — бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир” деган эзгу ғоялари билан 602 нафар вояга етмаган болаларнинг туғилганлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилди. Туғилганлик гувоҳномалари ФҲДЁ бўлими тантана залида ва жойларда тантанали равшида топширилди.  37 нафар вояга етган аммо туғилганлик гувоҳномаси бўлмаган фуқароларга далолатнома ёзувларини тиклаш асосида туғилганлиги қайд этилди ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалар тақдим этилди. Ушбу гувоҳнома асосида фуқаролар фуқаролик паспортлари олишга мушарраф бўлди.

Бир оила бўлиб яшашётган никоҳларини қонуний расмийлаштиришни истаган аммо никоҳлари қайд этилмаган 53 нафар жуфтликларнинг никоҳлари расмийлаштирилди. Никоҳ гувоҳномалари тантанали топширилди. 2020 йилга келиб туғилганлик гувоҳномаси олмаган вояга етмаган болалар сони кескин камайганлигини яққол мисоли йил давомида 46 та туғилганликни муддати ўтказиб қайд этиш ҳолати қайд этилганлигидир.

Давлатимизни ривожланиб бораётганлиги, бунинг оқибатида фуқароларнинг сарсон саргардонлиги, бюрократизм ривожланишини олди олинаётганлигининг яққол исботи сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ҳудудлар бўйича давлат хизматлари бошқармалари, марказлари ташкил этилганлиги тўғрисидаги қонун тасдиқланганлиги аҳамиятга молик. Давлат хизматлари марказларининг вазифаси асосан ягона давлат реестрини шакллантириш, идоралараро ҳужжат алмашинуви яъни интеграцияни таъминлаш, ҳужжат алмашинувини назорат қилиш, бу бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Давлат хизматлари ташкил этилишини яна бир қувонарли ҳолати ФҲДЁ органлари давлат хизматлари агентликлари таркибига кирганлиги. Бунинг оқибатида илгари боланинг ота-онаси ҳақидаги, боланинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотлар интеграция (идоралараро ҳужжат алмашинув) орқали тўғридан тўғри олинаётганлиги, давлат персоналлаштириш маркази ҳужжат юборилиши билан боланинг бир марталик (суюнчи пули) тўловини амалга ошириш, болани турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш, автоматик равишда болалар поликлиникасига, мактабгача таълим муассасасига ҳамда мактабга рўйхатга қўйиш амалга оширилмоқда.

2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини яхшилаш кўзда тутилган эди. Бу ислоҳатлар ўзининг самарасини бериб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органи ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу ислоҳатлар Халқ манфаатига хизмат қилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсатдан халқимиз мамнун бўлмоқда.

 

Мадина ВАҲОБОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Пайариқ туман 1- сон ФХДЁ бўлими мудираси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+