Сўровлар бесамар кетмаяпти

20.11.2019 11:11:41

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ўрганилаётган муаммолар аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда уларнинг мурожаатларига ижобий жиҳатдан ёндашишга хизмат қилмоқда. Партиянинг Бухоро шаҳар Кенгашида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги “Пиридастгир” ва “Тошмачит” МФЙда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Айниқса, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларининг қай тартибда олиб бораётганлиги таҳлил қилинар экан, албатта, депутатлар томонидан бу ҳолат қаттиқ танқид остига олинган эди. Хусусан, аҳоли томонидан кўчалардаги қудуқларнинг ачинарли аҳволдалиги, иссиқлик тизими қувурларининг носоз ҳолатдалиги билдирилди.

-Муаммоларнинг партия томонидан ўрганилиши ҳар биримизга имкон берди. Ҳудудимизда жуда кўп камчиликларни учратиш мумкин. Айниқса, кўчаларимиздаги таъмирга муҳтож қудуқлар фуқаролар учун ноқулайлик туғдиряпти. Ҳам аҳолининг, ҳам транспорт воситаларининг ўтиши, ачинарлиси, қишда фарзандларимизнинг мактаб, боғчаларга қатнаши учун ҳам қийинчиликларни юзага келтирмоқда, - дейди фуқаро Манзура Халилова.   

Мурожаатлар ўрганилар экан, депутатлар томонидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига сўровлар чиқарилди. Сўровлар эса ўзининг амалий ечимини топмоқда. Бугун ташкилот ходимлари томонидан юқорида тилга олинган муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Аҳоли эса миннатдор.

Ҳар бир депутат ҳамда партия ходимлари муаммоларга жиддий ёндашса, фаолияти ижобий жиҳатдан кўзга кўринади, фуқаролар мурожаатлари эса вақтида ҳал этилади.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+