Менда таклиф бор: Спорт мактаблари сони кўпайтирилса

09.10.2019 12:10:57

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, фарзандларимизнинг  соғлом ва бақувват бўлиб ўсишлари учун тегишли шароитлар яратилмоқда. Лекин ушбу соҳада ҳам ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. Партия сайловолди Дастури лойиҳасида улар акс этса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Масалан, аввалроқ “мақбуллаштириш” баҳонасида аксарият туманларда биттадан болалар-ўсмирлар спорт мактаби қолдирилди,  холос. Яъни 15-20, ҳатто 30-40 минг аҳоли яшайдиган қишлоқларда ҳам бундай муассасалар йўқ. У ерда яшайдиган ўқувчилар ё спорт билан шуғулланмайдилар, ё 15-20 чақирим жойдан туман марказига қатнайдилар.

Демак, ҳамма ерда фарзандларимизнинг жисмоний тарбия  билан мунтазам шуғулланишлари, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шароитлар яратиш чораларини кўриш лозим. Яъни, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ёки уларнинг филиалларини ташкил этиш, уларни малакали  мураббийлари билан таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

                                                                 Турсунбой ЖАББОРОВ,

Наманган ихтисослашган олимпия захиралари коллежи рус тили ва адабиёти ўқитувчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+