Суд тизимига қандай ўзгаришлар керак?

30.09.2020 21:09:19

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари–инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолоти” мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари билан бирга ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Партиянинг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланган. Бу “адолатчилар”ни жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доимий эътибор қаратаётганликларини кўрсатади. Таъкидланганидек, тизимдаги ўзгаришлар фуқароларнинг суд идораларида ортиқча оворагарчиликларини олдини олиш ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошишига хизмат қилмоқда.

 Музаффар МАМАДАЛИЕВ, ҳуқуқшунос:

-Ўзбекистонда инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг кафолати яратилмоқда. Амалдаги йилда судлар фаолиятининг очиқлиги ва инсон манфаатлари ҳимоясига қаратилган қонун хужжатлари қабул қилинди. Бу жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бугун бу борада фикр алмашиш баробарида таклифлар билдирилди. Мақсад фуқароларда суд ҳокимиятига бўлган ишончни ошириш.

Онлайн семинар якунида жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 Зумрадой СОЛИЕВА,

    Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

 кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+