Судлар бирлаштирилмоқда. “Адолат” СДП ғоялари акс этган Президент фармони имзоланди

24.07.2020 20:07:16

Бугун Ўзбекистон Президетининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Эътиборлиси, мазкур фармонда ушбу соҳада аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган соҳадаги кўплаб муаммолар ўз ечимини топган.

Ушбу фармоннинг қабул қилиниши жамиятда адолатни ўрнатишни ўзининг бош ғояси деб ҳисоблаган “Адолат” СДП фаолларини қувонтирди.

Боиси унда “Адолат” СДП томонидан кўтарилган ва 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуримиздан ўрин олган бир нечта масалалар ҳаётга татбиқ этилиши белгиланган. Аҳамиятлиси, мазкур масалалар бўйича партия экспертлар гуруҳи аъзолари тегишли дастурлар ва масъул органларга ўзларининг асослантирилган таклифларини мунтазам бериб келаётган эди.

Уларнинг айримлари бугун Президент Фармонида ўз аксини топди. Жумладан:

Вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят, ва иқтисодий судларни бирлаштириб, ягона умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

Суд тизимининг судялари ва ходимлари моддий таъминотини тўлиқ Давлат бюджетига ўтказиш ва уларнинг иш ҳақини ошириш;

Прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш;

Судлар очиқлиги, ошкоралиги, ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида Олий суд ҳузурида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилмоқда.

Фармонда шу билан бирга бошқа бир қатор муҳм масалалар ҳам ўрин олган. Умид қиламизки мазкур малаларни ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминланишига ва аҳолимизнинг адолатга ишончи ортишига туртки бўлади.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+