Сурхондарёда депутатлик гуруҳларининг малакаси оширилмоқда

13.03.2020 20:03:01

  Ўзбекистон “Адолат”СДП депутатлик гуруҳларининг назорат функцияларини  амалга ошириш ҳамда партиявий вазифаларни  бажариш мақсадида “Партия органлари ва депутатларнинг ўзаро ҳамкорлигининг самарали усуллари” мавзуида ҳудудлар бўйлаб семинарлар бўлиб ўтмоқда.

     Хусусан, партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Қизириқ туман Кенгаши томонидан Халқ депутатлари туман  Кенгашларига  Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар, партия ҳудудий кенгашлари раислари, партия ходимлари иштирокида  ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда иштирокчилар маърузачилар томонидан  “Депутатларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ваколатлари, партия лойиҳалари ҳамда уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партиялар билан олиб борадиган ишлари ва депутатлик сўровлари тўғрисида” ҳамда “Партия лойиҳалари доирасида ўрганилган муаммолар юзасидан доимий комиссия ва сессияга масала тайёрлаш” мавзуидаги маърузаларни тинглашди.

        Йиғилишда тадбир иштирокчиларига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ҳуқуқий мақоми, депутатнинг зарур сифатлари, депутатларнинг мажбуриятлари, депутатнинг сессия оралиғидаги фаолияти, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, мурожаатлар билан ишлаши, сайловчиларга фаолияти тўғрисида ахборот бериш, депутатлик сўровлари ва муаммолар юзасидан доимий комиссия ва сессияга масала тайёрлаш тартиби борасида тушунчалар берилди.

        Семинарда бугунги куннинг депутати қандай сифатларга эга бўлиши лозимлиги,  ҳар бир депутатдан ўз вазифаларини виждонан,  Президентимиз ва халқимиз кутаётган даражада бажара олиши учун ўта масъулиятли, жонкуярлик ва журъатлилик даражасида қатъиятли, ҳуқуқий жиҳатдан лаёқатли, ҳалол ва фидойи бўлиш талаб этилиши хусусида музокаралар бўлиб ўтди.

          Шунингдек, семинар иштирокчилари мазкур семинарнинг самарали, ҳар жиҳатдан фойдали  ва теран мулоҳазаларга бой тарзда ўтганлигини таъкидлашди.

Саидмурод Аннаматов, Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутати:

- Албатта, семинарда таъкидланганидек, режалар, ҳаракат ва фаолият бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул. Семинардан ўзгача руҳ, ўзгача кайфият билан амалга оширишимиз лозим бўлган бир қатор устувор вазифаларни белгилаб олишимиз кераклигини яна бир карра ҳис қилдик. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги 2020 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар  келгусида барчамиз учун ҳаётий йўлланма ва зарур қўлланма, шунинг баробарида фаолиятимизда дастуриламал бўлиши лозим.

Тадбир сўнгида маърузалар юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб, иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар олдилар.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+