Сурхондарёликлар ер билан тиллашмоқда

18.04.2020 08:04:12

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда Президентимиз аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чораларини кўриши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ҳа, бугунги қалтис вазиятда томорқадан унумли фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Шундан келиб чиқиб, партиянинг Сурхондарё вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари ва партия фаоллари жойлардаги аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва парваришлашни кечиктирмаслик, бу борада маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши хусусида, ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат эканлигини деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида тарғиб қилишда фаоллик кўрсатишмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари тумандаги “Қаҳрамона” МФЙда буюришиб, ҳозирда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда аҳолига ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, рўзғор учун зарур полиз ва сабзавот экинларини экиш бўйича фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўз томорқаларидан йилига уч-тўрт маротаба ҳосил олишлари, рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлари етиштиришлари учун баҳорнинг ҳар бир кунида экин ишларини кечиктирмаслик хусусида тавсия ва таклифлар беришди.  

Ҳаким Маматов, Термиз туман “Қаҳрамон”МФЙ фуқароси:

- Бугун сурхондарёлик барча кекса-ю ёш ер билан тиллашмоқда. Айниқса, куни-кеча ёққан ёмғир деҳқончилик ишларига айни муддао бўлди, десак янглишмаймиз. Боиси ерга қадалган барака уруғларининг бир текисда унишида унинг ўз ўрни бор, албатта. Мен ҳам 6 сотихдан иборат томорқамда полиз маҳсулотларини экдим. Ярмига иссиқхона ташкил этганман. Иссиқхонада помидор, бодринг, ҳандалак, сабзавот экинларини экканман. Шунингдек, гул кўчатлари ҳам экиб парваришлаяпман. Бундан ташқари, уйимда бедана қушини ҳам кўпайтириб, даромад оляпман.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, бугунги кунда унумдор тупроқли томорқаси бўлатуриб, ҳанузгача бирор турдаги экин экилмаган, бегона ўтлар босиб ётган, томорқасини қаровсиз қолдирган айрим фуқароларга дангасалик – камбағалликка олиб борувчи иллатдир, дегинг келади киши. Ахир, кафтдек томорқа – битмас-туганмас даромад манбаи-ку.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+