Тадбиркор номзодлар учрашуви

17.12.2019 19:12:53

Сайлов жараёнлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни пайтда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан қизғин учрашувлари давом этмоқда.

Шундай учрашувлардан бири яқинда 8-Наврўз сайлов округидан Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Акмалжон Хасанов ҳамда Мирзаобод туман Кенгашига номзод Фарруҳ Шариповлар иштирокида бўлиб ўтди.

Учрашувда номзодлар партия Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда илгари сураётган ғоя ва ташаббусларини йиғилганлар эътиборига таништириб ўтдилар. Маҳаллий аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида “Finiba” текстил ва “Гулистон мелиоратор сервис” қурилиш корхонаси таъсисчилари бўлган тадбиркор номзодлар ўз фаолиятлари орқали халққа янада яқинроқ бўлишга интилаётганликларини эътироф этишди. Бу борада депутатлик мақоми уларга катта туртки бўлиши айтиб ўтилди. Муҳим қарорлар, қонунлар қабул қилинишида илғор интеллектуал салоҳиятга эга бўлган депутатлар юрт келажагини яратишдаги ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниши белгиланди. Номзодларнинг дастур ва устувор ғоялари халқ томонидан маъқулланди.   

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+