Тадбирлар тобора қизғин тус олмоқда

13.02.2020 15:02:39

1995 йилнинг 18 февраль санасида мамлакатимиздаги энг катта сиёсий партияларнинг бири Ўзбекистон «Адолат» СДП ташкил топди. Жорий йилда ушбу санага 25 йил тўлади. Шу муносабат билан ўтказилаётган тадбирлар тобора қизғин тус олмоқда.

Хусусан, куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши ташаббуси билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тумандаги Уйшин маданият маркази ва 6-мактабгача таълим муассасасида ташкил қилинган тадбир «Халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатли жамият қурамиз» шиори остида кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбирни партиянинг туман кенгаши раиси М.Уразбоев кириш сўзи билан очиб, ўтган 25 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган чора-тадбирлар, депутатлар томонидан лойиҳалар доирасида олиб борган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Байрам доирасида партиянинг фаол ёшлари томонидан кўргазма ва саҳна кўринишлари номойиш этилди. Туман санаъткорлари ижро этган кўй-қушиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Тадбир давомида партия сафига янги аъзолар ҳам қабул қилинди.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+