Тахтакўпирда тарғибот тадбири

18.12.2019 14:12:51

Бугунги кунда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари ҳар бир гўшага кириб бориб, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган қатор тадбирларни ўтказмоқда. Тахтакўпир туманида ҳам анаънага кўра партиянинг сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Партиянинг ҳудудий Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига қўйилган номзодлар, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Жонли мулоқот асосида партиямиз сайловолди дастури тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бепул бўлишига эришишда партия олдида турган вазифаларга урғу берилди.

«Адолат-ҳар бир инсон учун!» шиори остида ўтказилган акция доирасида ташкил қилинган интерактив ўйинлар, совринли викториналарда иштирокчиларнинг барчаси фаол қатнашдилар. Ўз билими ва чаққонлигини кўрсата олганлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+