Таклифлар, устувор вазифалар ва ижро

21.01.2021 18:01:12

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши биносида партиянинг Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳарлардаги ташкилотлари раҳбарлари, ходимлари, фаоллари иштирокида ZOOM дастури орқали кенгайтирилган онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

“Адолат” СДПУ Сиёсий Кенгаши раиси Б.Абдухалимов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномаси, ва унда белгилаб берилган долзарб ва устувор вазифалар ижросини таъминлашда партия олдида турган истиқболдаги вазифалар нималардан иборатлиги, бунда нималарга эътибор қаратилиши зарурлиги, партиянинг барча даражадаги ташкилотлари фаолиятидаги мавжуд камчиликлар, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини руёбга чиқаришга (Кенгашлар орқали) тўсқинлик қилаётган сабаблар, партияни, хусусан жойлардаги ҳудудий партия ташкилотлари, БПТлар фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ислоҳотларга (тиббиёт, таълим, уй жой билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзи, аҳоли ҳуқуқий онгини ошириш, ёшларни қўллаб қувватлаш ва б.) муносабат билдириш ва таклифлар киритиш каби кун тартибидаги масалалар мухокама қилинди.

Кун тартибидаги барча масалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг маълумотлари тингланди, барча иштирокчиларнинг билдирган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилиниб, устувор вазифалар, чора-тадбирлар белгиланди ва ижрога йуналтирилди.
Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди ва аниқ топшириқлар берилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+