Таълим тизими ривожида депутатларимиз ҳам фаол иштирок этадилар

06.11.2020 14:11:13

Ўзбекистон «Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашида  давлатимиз  ижтимоий ва сиёсий ҳаётида бўлаётган ўзгаришларга  бағишланган сиёсий ўқув бўлиб ўтди.  Унда   Кенгаш ходимлари қатнашди ва раис ўринбосари  Адҳамжон Умаров маъруза қилди.

  • Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кўтарилган масалалар  давр талаби, шу билан бирга, фарзандларимиз, ёшларимизнинг янада салоҳиятли кадр бўлиб етишишларида ниҳоятда муҳимдир, – дейди раис ўринбосари. – Шунингдек, давлатимиз раҳбари депутатларимизга ишонч билдирдилар.  Жумладан, мактаб директорларини лавозимга тайинлаш бевосита маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда, танлов асосида амалга оширилиши, мактаб директорларининг ҳар йили кенгашлар олдида ҳисобот беришлари, парламент вакиллари, шунингдек, жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатларидан таълим тизимидаги ўзгаришларни халқимизга етказиб, дахлдорлик ҳиссини ошириш, фармон қабул қилингач, ижросини назоратга олиш, ўз тажрибалари билан амалий ёрдам бериш  сингари масъулиятли вазифалар депутатларимиздан янада фаолликни талаб этади.

Шу билан бирга,  яна бир муҳим масала  жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан ҳар бир ҳудудий кенгашлар депутатлари “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га ҳақиқий ёрдамга муҳтож фуқаролар киритилишини таъминлашлари ва назорат қилишлари лозимлиги  таъкидланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+