Танлов ғолиблари партия сафига қўшилди

03.10.2019 15:10:42

Шофиркон туманидаги мактабгача таълим муассасаларидаги фаол аъзоларимиз иштирокида “Энг яхши қўл меҳнати” кўрик-танлови ташкил этилди. Унда тумандаги  41 та мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирок этиб, ўзларининг ижодий ишлари билан йиғилганлар эътиборини жалб этишди. Оддий чиқиндига айланган ичимлик идишидан санъат асарларини яратишда нозик дид талаб қилинса, биргина рангли қоғозлардан кичик сарой макетларини ясашда эса сабр талаб этилади. Партиядошларимиз ана шундай гўзаллик намуналарини кашф этган ҳолда танловда ғолибликни қўлга киритишди.

Амина Аъзамова, Шофиркон туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари: -Танловда туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасалари фаоллари иштирок этиб, ўзларининг маҳоратларини кўрсатишди. Бугун ҳар биримизнинг олдимизда қўйган мақсадимиз битта бўлиши керак – болажонларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш. Айни шу мақсадда ташкил этилган танлов кадрларнинг ижодий қобилиятини кўрсатишда имкон берди, уларни ўз устида янада яхшироқ ишлашида кўмаклашди.

Танлов натижаларига кўра биринчи ўрин 1- ва 26- МТМ, иккинчи ўринни эса 6- ва 126-МТМ жамоаси, учинчи ўринни 5-, 7- МТМ жамоаси қўлга киритди. Ғолиблар туман ва партиянинг ташаккурнома, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Қувонарлиси, тадбир сўнгида бир гуруҳ мактабгача таълим муассасалари ходимлари партия сафига аъзоликка қабул қилинди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!