Танловда ижодкор ёшлар жам бўлди

04.10.2019 20:10:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан эълон қилинган “Конституция илҳомлари” ҳамда “Адолатни мадҳ этгум” шеърхонлик танловлари партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши туман ва шаҳарларида ташкил этилди. Барча ижодкор ёшларни ўзида жамлаган мазкур танловлар юқори кўтаринкилик ва юксак савияда ўтди.

Хусусан, яқинда Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган кўрик-танловларнинг шаҳар босқичи Гулистон Олимпия заҳиралари коллежида  ўтказилди. Унда танлов шартларига кўра бир гуруҳ ижодкор ёшларнинг ижод намуналари саралаб олиниб, вилоят босқичига тақдим этилди. Жумладан, ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, “Конституция илҳомлари” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ғолиби Гулистон давлат университети талабаси Шаропов Абдуназар, “Адолатни мадҳ этгум” шеърхонлик танловининг ғолиби эса Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиси Зилола Эргашева деб топилди.

Ғолибларга  партиянинг эсдалик совғалари топширилди. 

Дилдора ТОЖИБОЕВА,

Гулистон шаҳар Кенгаши раиси  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+