Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

12.11.2019 13:11:27

Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида. Сайлов миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшишда яна бир муҳим амалий қадам бўлади. Бутун халқимиз, сайловчиларимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этишлари учун янги имкониятлар эшигини очади.

Шу муносабат билан бугунги кунда жойларда сайловни юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан бир қатор тадбирлар ўтказилиб, мазкур сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Зафаробод туман Кенгаши фаоллари жойларда бир қатор тарғибот тадбирларини ўтказмоқдалар.

Зафаробод туман “Узун” МФЙ биносида партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгаши фаоллари томонидан Сайлов кодекси ва партиянинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгаши фаоллари, туман ёшлар иттифоқи бўлими ходимлари, туман маънавият ва маърифат маркази вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг туман Кенгаши раиси Нодира Қудратова томонидан жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларидаги  барча муносабатлар Сайлов кодекси билан тартибга солиниши, сайловнинг аввалгиларидан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири  унинг илк бор  Сайлов кодекси асосида ўтказилаётганлиги, кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар мавжудлиги, амалда бўлган кўплаб чекловлар чиқариб ташланган, қолаверса, партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+