Тарих бизга нима учун зарур?

24.08.2020 12:08:29

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда таълим тизимида ўқитиладиган фанларни оптимизация қилиш режасига мувофиқ, тарих фани ва она тили фани соатлари қисқартирилиши ҳақидаги маълумотларга кўзим тушмоқда.

Бунга муносабат билдирганларнинг айримлари тарих фани соатларини қисқартирилишини қўллаб-қувватлаши, аммо мактабларда она тили дарслари камайишига қарши эканини айтган.

Туғри, умумтаълим мактабларида она тили фанини қисқартирилиши жиддий хато. Сабаби  бугунги  кунда  мактабларда  она тилида тўғри ёзиш ва тўғри сўзлашни билмайдиган айрим болаларнинг битираётганини учратишимиз мумкин.

Ҳар бир инсон келажакда қайси мутахассис эгаси бўлса ҳам тўғри ёзишни, тўғри сўзлашни билиши зарур, сабаби она тилимиз орқали ҳар қандай фанни келажагимиз бўлган ёшларга чуқурроқ, теранг ва онгли таризда етказишда асосий қурол бу она тилимиз ҳисобланади.

Она тилимиз бизга қанчалик зарур бўлса, тарихимиз, ўтмишимиз ҳам шунчалик зарур. Сабаби, ҳар бир ўтган кунимиз тарих. Бугунги ислоҳотлар, ривожланишларни эртанги келажак авлодга етказиб беришда асосий восита ҳам тарих фани билан боғлиқ. Тарих бу аждодларимиздан мерос сифатида  келаётган занжир, бу занжирни бугунги кундаги эришаётган ютуқларимиз мустаҳкамлаб келгуси авлод учун ҳам етказиш бизнинг асосий вазифамиз бўлиб қолиши лозим.

Насроний фалсафаси асосчиси А.Августин (354 – 430) тарихнинг халқ ва миллатнинг тақдирида тутган ўрнини кўрсатиб, шундай деган эди: «Ғафлатда ётган халқни уйғотиш учун, аввало унинг тарихини уйғот».

Тараққий этган миллатларнинг ўз тарихини яхши билиши ва қадрлаши, тарихий ёдгорлик ва обидаларини эъзозлаб кўз қорачиғидек асрашининг асосий сабаби ҳам шу.

Ватанимиз тарихининг давлат бошқаруви ва қурилишида, жамият ва инсоният тараққиётида, миллат ва халқ ҳаётида тутган ўрни ҳамда аҳамияти бениҳоя катта эканлиги қадим-қадимдан эътироф этиб келинмоқда. Шунинг учун ҳам биз тарихни Абдулла Авлоний сўзи билан айтсак, «Ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласи» деб қарашимиз керак.

Умуман, тарихимизни ўқитиш ва ўрганиш ҳозирда авж олиб ривожланаётган ислоҳатчилик ва янгиланиш ҳаракати даврида ижтимоий заруриятгина эмас, балки ҳаётий эҳтиёжга айланган. Бу эҳтиёж миллий маънавий-мафкуравий уйғониш, маданий ва иқтисодий юксалишларга бўлган эҳтиёжларнинг бош мезони ҳисобланади. Демак, тарихга бўлган эҳтиёжнинг қондирилиши тараққиёт ва миллий уйғонишнинг асосидир.

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+