Тарих фанидан онлайн танлов ўтказилди

05.07.2020 14:07:49

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ёшларда миллий фаҳр-ифтиҳор туйғусини уйғотиш ва тарихимизни теран англашга, ота-боболаримиз меросини қалби ва онгига сингдиришга қаратилган «Ватанни севиш  тарихни билишдан бошланади» мавзусида Қорақалпоғистон тарихидан онлайн танлов ўтказилди.

Танлов Қорақалпоғистон тарихидан жами 30та тест онлайн таризда @Tariyx_QQ канали орқали ўтказилди.

Ушбу танловда жами 74 нафар киши иштирок этди. Танлов якунида Нукус шаҳридан Ниязбек Байлепесов 1-ўрин, Базарбаев Испандияр 2-ўрин ва Матякупов Орынбай ҳамда Хўжайли туманидан Азизбек Оракбаевлар 3-ўрин эгалари бўлишди.                                                                                       

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ғолибларга партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан таёрланган диплом ва эсдалик совғалари шахсан уйларига бориб топшириб чиқилди. Кейинги 3та иштирокчи турли номинациялар бўйича тақдирланди.

  • Мен Матьякупов Орынбай Нукус шаҳридаги 37-сонли ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчиман. Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган танловда 3-ўринни эгалладим. Мен бундан жуда ҳурсандман, сабаби ушбу танлов иштирокчиси бўлдим, иштирок этишим орқали ушбу танловдаги тест саволлари мени тарихимизни чуқурроқ билишга яна бир бор ундади. Келгусида ўқувчиларим ўртасида ҳам шундай онлайн танловларни ўтказиб боришга қарор қилдим. Танлов ташкилотчиларига ўз миннадорчилигимни билдираман.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+