Ташаббус ва имконият ёшларга қанот бўлди

27.02.2020 17:02:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Гулчера Равшанова ташаббуси билан шаҳардаги 29-умумтаълим мактабида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида иқтидорли ёшларнинг қўл меҳнати билан яратган ижод намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилди. Унда турли ёшдаги ва турли синфларда таҳсил олувчи ўқувчилар ўз ижодий қобилиятини намойиш этишди. Хусусан, табиатнинг гўзал манзаралари, она Ватанга бўлган туйғуларнинг ўзига хос кўриниши, оила, устоз ва мактаб тушунчаларнинг тасвири мактаб ёшлари томонидан қоғозга туширилган бўлса, бошқа бир гуруҳ ўқувчилар эса тўқувчилик, каштачилик санъати намуналари билан фаол иштирок этишди.

  • Бу каби кўргазмаларнинг мактабда ташкил этилиши бизнинг ўз устимизда ишлашимизда, янада фаол ва ташаббускор бўлишимизда ёрдам беради. Дўстларимиз билан фикр алмашамиз, бир-биримиздан ҳунар ва санъатнинг гўзал намуналарини ўрганамиз. Энг муҳими, дунёқарашимиз кенгаяди ва вақтдан унумли фойдаланишни ўрганамиз, - деди тадбир иштирокчилари.

Ёшларнинг қизиқиши, иқтидорини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг энг муҳим талаби экан, ана шу муҳим талабнинг амалда кўрсатилишида кўмакдош бўлиш лозим. Зеро, ташкил этилаётган бу каби тадбирлар уларнинг фаолияти янада самарали олиб борилишига  хизмат қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+