Таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз!

24.11.2020 11:11:26

Инсон дунёга келиб бирон бир савоб амалларга қўл урган, бировнинг оғирини енгил қилган, ҳожатини чиқарган бўлса,   ўзидан рози бўлиб яшайди киши. Ана шундай инсонлардан бири, азиз устозимиз Муҳиба Қиличовнани умр китоби саҳифаларини олтин ҳарфлар билан безаётган ушбу ажойиб кун, таваллуд айёми билан партия вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари номидан самимий муборакбод этамиз.

Муҳиба Бобобекова, Сиз оилада ҳавас қилса арзигулик фарзандлар учун ғамхўр она, меҳрибон умр йўлдоши, дўстлар учун энг яқин сирдош, жамоада ишнинг кўзини биладиган ажойиб ташкилотчи, раҳбар сифатида ёшларга тўғри йўл кўрсатувчи, маслаҳатларини аямайдиган севимли устоз, маслакдош, ибрат ва намунали инсондирсиз.  

Мамлакатимиз ривожи, юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида, қолаверса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу ғояларини ҳаётга татбиқ қилинишида, “Адолат - ҳар бир инсон учун!” тамойилини юртимиз тараққиёти йўлида кенг жорий қилинишида олиб бораётган самарали меҳнатингизга янада ривож тилаймиз.

Ҳурматли устозимиз, Муҳиба Қиличовна, Сизга, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга куч-ғайрат тилаб қоламиз. Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин. Омад доимий ҳамроҳингиз бўлсин.

Яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклаймиз!  

Доимо соғ-омон бўлинг!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+