Тажрибали тренерлар бошчилигида семинар ўтказилди

08.11.2019 12:11:22

Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегейли туман Кенгаши томонидан сайлов участкаларига бириктириладиган кузатувчи ҳамда ваколатли вакиллар учун «Кузатувчи ва ваколатли вакил сайлов жараёнининг мухим иштирокчиси» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад сайлов жараёнида ваколатли вакил ва кузатувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.

Семинар давомида тажрибали тренерлар томонидан сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

         Ўзбекистон «Адолат»СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!