Темир интизом, сабр-тоқат билан коронавирусни енгамиз

26.07.2020 13:07:33

Муҳтарам юртбошимиз томонидан жиддий муаммога айланган коронавирус пандемиясига қарши кураш, халқимизни бу офатдан ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳар сафар давлатимиз раҳбари маърузаларини оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб борар эканмиз, у кишининг мамлакатимиз аҳолиси соғлиғи учун қаттиқ қайғураётганликларига гувоҳ бўламан. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров ҳам ижтимоий тармоқлар ва ОАВлардаги чиқишларида ҳар доим ҳалқимизни бирлашиб ҳаракат қилишга даъват этяптилар.

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 20 июль куни коронавирус пардемиясига қарши кураш ва уни олдини олиш масалалариша бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича воҳамизда ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Юртбошимиз алоҳида эътироф этганларидек, бугунги оғир вазиятда коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга биринчи навбатда дори-дармон керак бўлади. Кейин эса айрим фуқароларимиз касалликни юқтирмаслик учун профилактика мақсадида ичиб юриладиган дорилардан фойдаланадилар. Президентимиз ана шуларни ҳисобга олиб, республикамиздаги барча дорихоналарда 49 турдаги дори-дармонлар бўлиши учун етарли маблағни ажратиб бердилар.

Биз партия фаоллари ва вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатлари ҳамда мутасадди идоралар ҳамкорлигида вилоятимиздаги 941 та дорихоналардаги аҳволни ўрганиб чиқдик. Шу ўрганишлар давомида аниқландики, ҳақиқатдан ҳам дорихоналарда коронавирус пандемиясига қарши ишлатиладиган кўпгина дори-дармонлар етишмас экан. Бунинг устига баъзи дорихоналарда карантин талабларига риоя этилмапти. Дориларнинг нархи ҳам ҳар хил. Депутатларимиз ўрганишлари давомида аниқланган етишмовчиликлар ҳақида вилоятдаги тегишли идоралар ва вилоят ҳокимлигига маълумот тақдим қилишди. Айни пайтда эса бу камчиликларни тезда бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан “Дори-дармон” акциядорлик жамиятига етарли маблағ ўтказиб берилди. Бунинг эвазига аҳолини дори-дармон таъминоти яхшиланмоқда. Дориларнинг нархи ҳам изига туша бошлади.

Шунингдек, йиғилишда Президентимиз коронавирус пандемиясини қисқартириш бўйича олдимизда турган муҳим вазифалардан бири бу тўғри ташхис ва барча турдаги поликлиникалар қошида коронавирус пандемияси билан бевосита ишлайдиган тиббиёт ходимларини белгилаш ҳамда уларни 24 соатлик иш вақтига ўтказиш, шифокор ва ҳамширалар, кичик тиббиёт ҳодимлари меҳнатини раҳбатлантириб боришни алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ҳозир Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида аниқ режа асосида ишни ташкил этиб, Президентимиз кўндаланг қўйган вазифаларини ҳал этиш  чораларини кўраяпмиз.

Умуман олганда, Президентимиз жуда кўп синовларни ўзининг сабр-бардоши, темир интизоми, куч-шижоати, тафаккури ила енгиб ўтиб ривожланган дунё давлатлари қаторидан мустаҳкам ўрин олиб келаётган халқнинг давомчилари эканлигимизни қайд этиб ўтдилар. Коронавирус пандемияси даврида халқимизга мурожаат қилиб, ҳар биримиз ўзимизни ҳимоя қилишимиз, вазият тақозо этаётган шароитга мослашган ҳолда фаолият юритишимиз лозимлигини таъкидладилар.

Албатта, Президентимиз томонидан кўрилаётган барча чоралар халқимизнинг мушкулини осон қилишга қаратилган. Шундай экан, фуқароларимиз белгиланган карантин қоидаларига амал қилиб, эпидемиянинг кенг тарқалмаслиги учун қўлдан келганча ҳаракат қилишлари зарур.

Дарвоқе, мамлакатимиз қайта карантин тартибининг эълон қилиниши замирида ҳам худди шу мақсад - фуқароларимизни вирус юқтириб олишдан асраш ётади. Шунинг учун карантин қоидаларига амал қилсак, юртимизга келган бу балолар албатта чекинади.

 

Руйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати,

Абдулазиз АБДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+