Тез кунда депутат ташаббуси билан светофор ўрнатиладиган бўлди

30.06.2020 17:06:59

Халқ депутатлари ҳудудий Кенгаш депутатларини  доим халқ манфаати йўлида  қайноқ меҳнат  қўйнида учратиш мумкин. Хусусан, Янгиариқ туманидаги “Шарифбой Қурбонов”  фермер хўжалиги раҳбари, туман Кенгаши депутати Шарофиддин Қурбонов томонидан бир қатор хайр-саховат ишлари  амалга ошираётгани тўғрисидаги хабар топгач, уни излаб Янгиариқ туманига йўл олдик.  Йўлимизда  махсус қутиларни  юк машинасига ортилаётган жойда тўхтадик ва бу мева сабзавотлар депутатимиз  Ш.Қурбановга тегишли эканидан кўзимиз қувончга тўлди.

   Депутат  билан суҳбатлашар эканмиз,  3 гектар ердан  етишиб чиққан шифобахш ўрик  меваси йиғим-терими айни қизғин паллада эканининг гувоҳи бўлдик.

     Ўрик мевалари маҳсус қутиларга гигиена қоидаларига риоя қилган холда жойлаштирилиб, Янгиариқ, Урганч шаҳар, Хива деҳқон бозорида арзонлаштирилган нархда сотилаётган экан. Шунингдек, ўрик мевалари, полиз маҳсулотларини  Қармиш  қишлоғининг барча ҳудудларидаги ижтимоий химояга мухтожлиги бор оилаларга хайрия сифатида  тарқатаётгани тўғрисидаги  фермер-хўжалик  ишчиларининг  илиқ сўзлари диққатимизни тортди.  

 Барногул Сапаева, партиянинг  Янгиариқ туман Кенгаши раиси:

  • Депутат Шарофиддин Қурбоновни ҳар доим сайловчилари билан мулоқотда бўлиб, уларни ташвишга солаётган муаммоларни эътибордан четда қолдирмайди. Сайловчиларнинг мурожаатига асосан, Қармиш-Урганч йўлининг кесишган жойига светафор ўрнатилишига зарурат борлигини эътиборга олди ва туман Ички ишлар раҳбариятига депутатлик сўрови жўнатди. Белгиланган жойга 2020 йил  июнь ойининг охирига қадар  светофор ўрнатилиб ишга тушириладиган бўлди.

Шунингдек, Қармиш қишлоғи ҳудудига 3 йил олдин ичимлик суви қувурлари ташалган бўлиб, халигача ахоли ичимлик  сув билан таъминланмагани ҳамда  ички йўлларнинг  таъмирталаблиги боис турли нохуш холатлар   Ш.Қурбановни   бир неча йилдан буён қийнаб келаётган эди.  Депутатлик ваколатларидан унумли фойдаланиб,  сайловчиларнинг турмуш шароитини яхшилашни мақсад қилган партиядошимиз  бу муаммоларни  бартараф этишга бел боғлади. Депутатнинг  “Туямуйин сув қувурларидан фойдаланиш унитар кархонаси” раҳбариятига  депутатлик сўрови орқали қилган мурожаати эътиборга олинди ва  бу муаммолар шу йил  бартараф этилиши  режалаштирилди.

Қармиш қишлоғидаги Хива кўчаси ҳудудида  аҳоли зич жойлашгани боис пиёдалар учун йўлакча қуриш, ёз ойларида чанг, тупроқли  ички  йўлларга махсус машина орқали  сув сепиш  тизимини йўлга қўйиш  чора-тадбирларни бошлаб юборди.

   Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан 12 гектар интенсив боғ ташкил этилиб, 5 минг туп  ўрик кўчати экилди  ва хосил  экспортга чиқарилиши режалаштирилди.

   Қормиш  қишлоғи “Қормиш” маҳалласида депутат томонидан  қуриб ишга туширилган  озиқ-овқат дўкони, авто ювиш шахобчаси маҳалла аҳлининг  хизматида.

    Депутатимизнинг  бу каби фаол харакатлари, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва  ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                           Хоразм вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+