Тиббий хизматнинг натижаси дори воситаларининг сифатига боғлиқ

17.12.2019 13:12:56

Пастдарғом туманидаги 11-мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, хайрихоҳлари, депутатликка номзодлар, тиббиёт вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Музаффара Абдиева иштирок этди ва сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, партия жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, тиббиёт йўналишидаги таълим тизимини ислоҳ қилиш, мазкур соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, партия дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканлиги, келажакда ҳам қалбаки ва ноқонуний дори воситаларига қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилиши қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, партия томонидан ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлиқ таъминлаш учун республика фармацевтика саноатини янада самарали ривожлантириш, дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз оширилаётгани, бир хил дори воситаларининг нархларида катта фарқ борлиги сингари соҳадаги айрим муаммоларнинг тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан билдирилаётган таклифлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Ушбу муаммолар ҳақида нафақат гапириш, айни дамда уларни ҳал этиш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар режаси мавжудлиги таъкидланди.

Туманимизда тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Малакали шифокорларимиз ҳам ўз фаолиятларини самарали олиб бормоқда. Бироқ, беморнинг соғайиши фақатгина шифокорнинг малакали тиббий хизматига эмас, дорихоналарда шифокор тавсиясига асосан харид қилинаётган дори воситаларининг сифатига ҳам бевосита боғлиқ. Чунки малакали тиббий хизматнинг натижаси бемор қабул қилган дори воситаси таъсирида намоён бўлади. Сир эмаски бугун баъзи дорихоналарда сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари сотиш ҳолатлари учрамоқда. Бу нафақат бемор, балки шифокор учун ҳам нохуш ҳолат. Бундай дори воситалари беморларга, айниқса ёш болалар ва кексаларга кўпроқ зиён етказади. “Адолат” партиясининг сайловолди дастурида шу каби долзарб муаммоларни олдини олиш бўйича амалий чора-табдирлар белгилангани эътиборга лойиқ – дейди партия фаоли Замира  Қодирова.

Тадбир давомида “Ёш адолатчилар” томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.

Тоҳир УСАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+