Тиббий кўриклар – қизғин паллада

22.07.2019 17:07:25

Партиянинг “Адолат - қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб маҳалла фуқаролари билан мулоқотлар қилиш йўлга қўйилган. Учрашувлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ва ташвишлари ўрганилиб, бартараф этилаётгани юртдошларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида хизмат қилмоқда.

Куни кеча партиянинг Хоразм вилоят ва Боғот туман Кенгашлари ҳамкорликда тумандаги “Оқ олтин”, “Ғалаба” маҳаллалари фуқаролари билан дилдан суҳбатлар ташкил этилди, юртдошларимизнинг яшаш шароитлари ва муаммолари билан яқиндан танишилди. Маҳалла аҳлининг мурожаатига асосан тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

“Оқ олтин” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар томонидан суюлтирилган газ хонадонларга ўз вақтида етказилмаётгани, электр токида тез-тез узилишлар бўлаётгани, ичимлик суви таъминоти ҳамда маҳаллада биронта ҳам мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги тилга олинди.

Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи Фазилат Ражабова билан суҳбатлашишганда тадбиркорлик қилиш нияти борлиги, имтиёзли кредит олиб уйидаги имкониятдан фойдаланган ҳолда қора мол олиб боқиш истагини билдирди ва кредит олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.

Фаоллар қайд этилган муаммоларни эътиборга олишди ва Боғот туман Кенгаши депутати Шерзод Усмонхўжаев номидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этишга киришилди.

Жуманазар Матчанов, “Оқ олтин” маҳалла фуқароси:

– Партия фаоллари тез-тез турмуш шароитимиз, соғлигимиз билан яқиндан танишиб, дилдан суҳбатлар қуришади. Муаммоларимизни имкон қадар бартараф этиш чораларини ахтаришади. Бугунги мулоқотимиз ҳам самарали кечди. Маҳалладошларимиз билан муаммоларни баён этдик. Тиббий кўрикдан ўтказиш таклифимиз ҳам эътибордан чета қолмади. Хатто хонадонларга келиб, кекса нуронийларни, беморлар ва ногиронларни  тиббий кўрикдан ўтказишди. Эътибордан миннатдормиз.

Шунингдек, ўрганишлар давомида 19 та хонадонга кириб,  12 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, қорамол, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш  юзасидан тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Мухтасар айтганда, бу каби очиқ мулоқотлар,  давлатимиз раҳбари томонидан имзоланаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар сухбатдошлар қалбида ватанпарварлик туйғусини оширишда ҳамда ҳаётидан рози бўлиб яшашида  хизмат қилиши шубҳасиз.

Муножат ҚЎЧҚАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Боғот туман Кенгаши

иш юритувчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+