Тиббий маданият тарғиб этилди

13.11.2019 14:11:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ширин шаҳар Кенгаши томонидан “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. Шаҳар “Ёшлар хиёбони”да бўлиб ўтган мазкур тадбирда партия фаоллари, депутатлар, Аёллар ва Ёшлар қаноти, бошланғич партия ташкилотлари, Ширин шаҳар ҳокимлиги маънавият бўлими, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари, бир гуруҳ ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Тиббий маданиятни ошириш бугунги куннинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Зеро, тиббий билимлари юқори бўлган фуқаролар саломатлиги муҳофазаси таъминланган бўлади. Бу ҳақда ҳар бир фуқаро билиши, тиббий маданиятини ошириш юзасидан кўнималар ҳосил қилиши керак. Партиянинг Ширин шаҳар Кенгаши раиси Ойзода Эгамбердиева тилидан жаранглаган ушбу хитоблар митингга йиғилган иштирокчиларни руҳлантириб юборди. Ўз навбатида улар ҳам тиббий маданиятни ошириш йўлида ҳаракатдан тўхтамасликка онт ичдилар.

Шунингдек, митингда  кундалик ҳаётда кўп бора дуч келадиган, кўриб турган бўлсакда, индамай қўл қовуштириб турадиган ёки кўр-кўрона унинг иштирокчисига айланиб қолаётган одатларни фош этиш вақти келганлиги, очиқ-ошкоралик принципи асосида иш кўриш ва унга муросасиз бўлиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шаҳримизда аҳоли тиббий маданиятини ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилган. Тиббий маданияти юқори инсон касаллика чалинмайди. Чунки, у доим ўз соғлигига эътибор билан қарайди  – дейди депутатликка номзод Матлуба Рахмонқулова.

Митинг давомида талабаларнинг тиббий маданият билан боғлиқ саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот уйғотди. Викторина савол-жавоблари эса тадбир қатнашчиларининг сиёсий билимларини оширишга хизмат қилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+