Тиббиёт ходимлари-барчамиз учун жасорат намунаси

09.11.2020 11:11:07

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят, партиянинг Термиз туман Кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамкорликда тумандаги Тиббиёт бирлашмасида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан “Шифокорлар-замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида коронавирус пандемиясига қарши кураётган бир гуруҳ шифокорларни тақдирлаш юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда партиянинг халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу масканда бугунги кунда шифокорлар ўзларини аямасдан туну кун заҳмат чекиб, пандемияга чалинган беморларни даволаш билан банд.   

Тадбирда сўзга чиққанлар партиянинг асосий электорати сифатида тиббиёт соҳаси ходимлари  доимий эътиборда эканлигини таъкидладилар. Айниқса, пандемия даврида шифокорларнинг қадрини барча бирдек янада теранроқ ҳис қилганлигини кўриб мана шундай хайрли ишларни қилишга ундаганлигини билдирдилар.

Гулчеҳра Турдиева, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

  • Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда кўплаб соҳалар вакиллари, айниқса тиббиёт ходимлари фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётганлиги барчамизга маълум. Пандемия бошлангандан  буён энг юқори босимни тиббиёт мутахассислари бошдан кечирмоқда. Коронавирус пандемиясига чалинган инсон оғир депрессияни бошидан ўтказади, шифокорлардан беморларни нафақат даволаш, уларга хушмуомалада бўлиш ҳам талаб этилади.  Шу билан бирга ўзларини ҳам ушбу касалликдан ҳимоя қилишлари лозим бўлади. Табиийки, бундай оғир шароитда меҳнат қилиш, шифо маскани ходимларини ҳам руҳан, ҳам жисмонан толиқтиради. Ана шундай оғир вазиятдаги соҳа вакилларини меҳнатини қадрлаб, кўрсатилаётган эътибор таҳсинга сазовордир.

Партиянинг сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалар нечоғли ҳаётий муаммолар асосида  ишлаб чиқилганлигини бугун даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шундай экан, бундай хайрли амалларни бажаришни депутатларимиз ва партиямиз фаоллари билан мунтазам давом эттирилади.

Тадбир сўнгида шифохона ходимларининг барчасига миннатдорчилик рамзи сифатида ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шуҳрат Хаитов,

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+